
«Брюгге» ярим ҳимоячиси Александар Станкович (собиқ «Спартак» бош мураббийи Деян Станковичнинг ўғли) АПЛда фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли таянч ярим ҳимоячини таркибига қўшиб олишга «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Станковичнинг аввал ўйнаган клуби — «Интер» ҳам уни қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда.
Милан клуби сербиялик футболчининг трансфер ҳуқуқларини 23 миллион евроға сотиб олишни истамоқда. Александар Станкович жорий йил ёзида «Интер»дан «Брюгге»га 9,5 миллион евро эвазига ўтиб, 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Бу мавсум у Белгия клуби сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.