
Бир неча кун аввал Хосеп Гвардиола шундай деганди: агар «Манчестер Сити»нинг бирор футболчиси Рождестводан кейин клубга бир неча килограмм ортиқча вазн билан келса, у футболчи АПЛда «Ноттингем Форест»га қарши ўйинга бормайди. «Шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқларда тарозидаги натижаси туширилган суратни эълон қилди.
Холанднинг кўрсаткичи — 94,4 килограмм. Норвегиялик футболчи суратга «Ҳаммаси зўр!» деб изоҳ қолдирди.
«Ноттингем Форест» ва «Манчестер Сити» шанба, 27 декабрь куни ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.