
«Ювентус» марказий ҳимоячиси Федерико Гатти қишки трансфер ойнасида «Милан»нинг мақсадларидан бири ҳисобланади. Журналист Даниэле Лонго хабар беришича, «россонери» «кекса синьора»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара бўйича келишув таклиф қилган, бироқ туринликлар раҳбарияти рад жавобини берган.
Ҳозирча «Ювентус» 27 ёшли футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Аввалроқ Федерико Гаттини «Милан» ҳимоячиси Кони де Винтерга алмаштириш эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Гаттининг тахминий қиймати 20 млн еврoни ташкил этади. Италиялик футболчининг «Ювентус» билан шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.