date

"Реал" Алонсо ўрнига Арбелоани вақтинча бош мураббий этиб тайинлаши мумкин

"Real" Alonso o'rniga Arbeloani vaqtincha bosh murabbiy etib tayinlashi mumkin
Мадриднинг "Реал" клуби ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг истеъфоси эҳтимолини кўриб чиқмоқда. ESPN хабарга кўра, испаниялик мутахассис ўрнини "қироллик клуби" ёшлар жамоаси мураббийи Альваро Арбелоа эгаллаши мумкин.

Клуб Арбелоани мавсум охиригача вақтинча бош мураббий этиб тайинлаб, ёзда янги мураббий билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Алонсонинг келажаги Испания Суперкубоги натижаларига боғлиқ бўлади.

8-январ куни ярим финалда "Реал"га "Атлетико" рақиблик қилади. Жорий Ла Лига мавсумида мадридликлар иккинчи ўринда бормоқда ва Алонсо шогирдлари "Барселона"дан тўрт очкога ортда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал" Алонсо ўрнига Арбелоани вақтинча бош мураббий этиб тайинлаши мумкин