date

Альваро Арбелоа Реал Мадрид бош мураббийлигидан кетишини тасдиқлади

Alvaro Arbeloa Real Madrid bosh murabbiyligidan ketishini tasdiqladi

Альваро Арбелоа асосий жамоа бошқарувидаги тўрт ойлик фаолиятидан сўнг Реал Мадрид клубини тарк этишини расман эълон қилди. Собиқ ҳимоячи клуб раҳбарияти ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди. Ушбу кетиш Хосе Моуринҳўнинг "Сантяго Бернабеу"га қайтиши ҳақидаги хабарлар фонида юз бермоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Арбелоа январ ойида мавсум бошида тайинланган Хаби Алонсо истеъфога чиқарилгач, Реал Мадрид Б жамоасидан асосий таркибга ўтказилган эди. Бироқ, мураббий алмашинуви кутилган натижани бермади: жамоа ҳам ички, ҳам халқаро майдонда совринсиз қолди. Барселона жамоасига қарши Эль Класикодаги 2:0 ҳисобидаги мағлубият Ла Лига чемпионлиги пойгасига нуқта қўйди, Чемпионлар лигаси чорак финалида эса Бавария мадридликларни мусобақадан чиқариб юборди.

Испаниялик мутахассис ўзининг сўнгги матбуот анжуманида клуб билан хайрлашар экан, бу якуний видолашув эмаслигига умид билдирди. "Умид қиламанки, бу шунчаки кўришгунча дегани, чунки мен бу ерни доим ўз уйим деб билганман. Реал Мадрид тизимида 20 йил давомида турли лавозимларда ишладим. Футболчиларимдан чексиз миннатдорман, улар мени яхшироқ мураббийга айлантиришди", — деди Арбелоа.

Арбелоа Хосе Моуринҳўнинг штабида қолиш эҳтимолини рад этди. Унинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис ўзининг кучли мураббийлар жамоасига эга ва Мадридга улар билан бирга келиши керак. Арбелоа академияга ёки ўринбосарлар жамоасига қайтиш ўрнига, клуб билан бутунлай хайрлашишга қарор қилди.

Айни дамда Хосе Моуринҳўнинг Реал Мадрид бошқарувига қайтиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Хабарларга кўра, 2010–2013-йилларда жамоани бошқарган мураббий клуб билан оғзаки келишувга эришган. Моуриньо ўзининг янги лойиҳасини нолдан бошлаш учун ўз ёрдамчилари билан бирга келиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Альваро Арбелоа Реал Мадрид бош мураббийлигидан кетишини тасдиқлади