07:51 / 12.02.2017
5 555

«Реал» сафарда «Осасуна»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди

«Реал» сафарда «Осасуна»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Осасуна» – «Реал Мадрид» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Драматик руҳда кечган учрашувда мадридликлар қийинчилик билан ғалабани қўлга киритдилар, деб ёзади Fut.uz сайти.

Учрашувнинг 24–дақиқасида Карим Бенземанинг тўп узатишидан сўнг Криштиано Роналду жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 33-дақиқада Серхио Леон мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 62–дақиқасида Иско ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Лукас Васкес мадридликларнинг ўйиндаги учинчи голига муаллифлик қилди.

Айтиш жоизки, «Қироллик клуби» ғалабани осонликча қўлга киритмади. Иккинчи бўлимда мадридликлар дарвозаси яқинида кўплаб вазиятлар юзага келтирилди, бироқ мезбонларнинг омадсизлиги ва Кейлор Наваснинг маҳорати «Реал»ни голдан сақлаб қолди. Бу қаймоқранглиларнинг 22 ноябрдан бери меҳмонда қозонилган илк ғалабалари бўлди. Бунгача «Реал» кетма-кет тўртта сафар учрашувларида ғалаба қозона олмаган.

Шу тариқа ушбу ўйиндан сўнг «Реал»нинг очколари 49 тага етди ва улар мусобоқа жадвалида пешқадам бўлиб турибдилар.

Испания чемпионати, 22-тур

Осасуна – Реал Мадрид 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 24 Роналду, 1:1 – 33 Леон, 1:2 – 62 Иско, 1:3 – 90(+3) Васкес.

Осасуна – Сиригу, Фуэнтес (Клерк, 53), Вуядинович, Боннин (Гарсия Субирия, 15), Беренгер, Санхурхо, Тьенса (Лоэ, 61), Чаушич, Ромеро, Ривьер, Леон.

Реал Мадрид – Навас, Данило (Хамес, 57), Варан, Начо, Рамос, Каземиро, Модрич, Иско (Ковачич, 88), Марсело, Роналду, Бензема (Васкес, 72).

Огоҳлантиришлар: Фуэнтес (10), Модрич (28), Тьенса (37), Хамес (61), Чаушич (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Осасуна»ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди