date

Салоҳ пеналтидан гол урди: Миср плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Салоҳ пеналтидан гол урди: Миср плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Африка Миллатлар кубогида 2-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. «B» гуруҳидан ўрин олган марказий учрашувда Миср миллий жамоаси ЖАР миллий жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашув тақдири биринчи бўлим охирида ҳал бўлди. 45-дақиқада ҳакам ЖАР дарвозаси томон пеналти белгилади ва жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ совуққонлик билан унумли фойдаланиб, ягона голни ўз номига ёздирди.

Иккинчи бўлимда жанубий африкаликлар ҳисобни тенглаштиришга уринишди, аммо мисрликлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, минимал устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа, Миср терма жамоаси иккинчи турда ҳам зафар қучиб, гуруҳда 6 очко жамғарди.

Бу натижа Мисрни «B» гуруҳида якка пешқадамга айлантирди ва жамоа Африка Миллатлар кубогида илк бўлиб плей-офф йўлланмасини расман кафолатлади. ЖАР эса 3 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда ва кейинги ўйинларда тақдирини ҳал қилади.

Миср - ЖАР - 1:0
Гол: Салоҳ (45, пеналти)

Гуруҳ доирасидаги яна бир баҳсда Ангола миллий жамоаси ҳамда Зимбабве миллий жамоаси ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди — 1:1. Анголаликлар сафида Желсон Дала 24-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Зимбабве жавоб голини биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Мусона орқали урди.

Ангола – Зимбабве 1:1
Голлар: Желсон Дала 24 – Мусона 45+6

Шу тариқа, «B» гуруҳида кураш янада қизиб бормоқда, Миср эса ўзининг чемпионлик даъвосини амалий натижалар билан исботлашда давом этяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салоҳ пеналтидан гол урди: Миср плей-офф йўлланмасини қўлга киритди