
Италиялик собиқ футболчи Франко Каузио «Наполи» бошқарувида ишлаётган Антонио Контенинг меҳнатини юқори баҳолади. Конте клубни 2024 йил ёзида қабул қилиб олган ва ишининг илк мавсумидайоқ жамоани чемпионлик унвонига олиб келишга улгурди.
«Конте қўл урган ҳамма нарса олтинга айланади. У ишлаган ҳар қандай жамоада ўзини кўрсатган», — дея Каузионинг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.
Каузио ўтган асрнинг 70-йилларида тўп сурган Турин «Ювентус»ининг афсонаси ҳисобланади. У 1988 йилда фаолиятини якунлаган.
Шунингдек, Франко 1982 йилда Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.