
Германия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос фаолияти давомида бир жамоада ўйнаган энг зўр футболчини номлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
AS нашрига кўра, Кроос бу борада танловини Криштиану Роналдудан тўхтатган: «Роналду — мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Кроос ва Роналду «Реал» сафида 2014 йилдан 2018 йилгача бирга ҳаракат қилган.
Кроос футболчилик фаолиятини якунлаган. 40 ёшли Роналду эса Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. Португалиялик ҳужумчининг шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, унинг бозор қиймати 12 млн евро деб баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.