date

Дембеле йил футболчиси мукофотидан кейин нутқ сўзлади

Дембеле йил футболчиси мукофотидан кейин нутқ сўзлади

ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле Globe Soccer Awards маросимида йилнинг энг яхши футболчиси совринини олганидан сўнг саҳнада нутқ сўзлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи бу эътирофга олиб келган йўл осон бўлмаганини, жараёнда жамоавий ҳамда шахсий синовлар кўп учраганини таъкидлади. Дембеле муваффақиятида катта ўрин тутган жамоадошлари, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабига миннатдорлик билдирди.

— Фаолиятимда жароҳатлар сабаб оғир давр бўлди, аммо ўзимнинг вақтим келишини билардим, — деди Дембеле.

Шунингдек, у мавсум давомида доимо ёнида бўлган оила аъзолари ва яқинларининг қўллаб-қувватлови алоҳида аҳамиятга эга бўлганини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дембеле йил футболчиси мукофотидан кейин нутқ сўзлади