
Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов 30 декабрь куни ПСЖнинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қўшилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Le Parisien журналисти Адриен Шантагл маълумотига кўра, Сафонов «Фламенго»га қарши Қитъалараро кубок финалида олган қўл синишидан кейин айнан эртадан жамоа билан ишлашни бошлайди. Ўша баҳсда у пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, ажралиб турганд и. Шунингдек, «Фламенго» билан ўйинда жароҳат олган ярим ҳимоячи Ли Кан Ин ҳам машғулотларга қайтади.
Сафонов 2024 йил ёзида «Краснодар»дан ПСЖга 20 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон парижликлар сафида 4 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ўтказиб юборди ва 2 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.