date

«Реал» Куртуа учун узоқ муддатли ўринбосар топди

«Реал» Куртуа учун узоқ муддатли ўринбосар топди

Швециянинг «Эльфсборг» клуби дарвозабони Симон Эрикссон Мадриднинг «Реал» жамоаси эътиборини тортди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Transfer News Live Defensa Central манбасига таяниб хабар беришича, испаниялик гранд 19 ёшли посбонни Тибо Куртуа учун «идеал узоқ муддатли ўринбосар» сифатида кўриб чиқмоқда. «Қироллик клуби» вакиллари швед иқтидорининг ўсишини кузатишда давом этади ва яқин келажакда уни ўз сафига оғдиришга ҳам уриниши мумкин.

Эрикссон ўтган Швеция чемпионати мавсумида «Эльфсборг» сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, жами 30 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt баҳосига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 500 минг еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Куртуа учун узоқ муддатли ўринбосар топди