
ПСЖ ва Португалия терма жамоаси футболчиси Витинья Globe Soccer Awards талқинига кўра йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нуфузли тақдирлаш маросими Дубайда бўлиб ўтмоқда. 2025 йилнинг энг кучли хавбеки сифатида эътироф этилган Витинья жаҳон футболининг бир қатор юлдузларини ортда қолдирди.
Мукофот учун номзодлар сафида “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, ПСЖдан Жоау Невеш, “Челси” вакили Коул Палмер ҳамда “Барселона” футболчиси Педри ҳам бор эди.
Globe Soccer Awards соврини йил давомида клуб ва халқаро аренадaги ўйинлари билан ажралиб чиққан футболчиларни тақдирлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.