
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 30 ёшли Нидерландия терма жамоаси футболчиси АПЛда қуйи ўринларда қолиш учун курашаётган жамоага ўтишга тайёр эмас. talkSPORT хабарига кўра, Аке ҳозирда турнир жадвалида 18-ўринда бораётган "Вест Ҳем"га эҳтимолий трансфер таклифини рад этган.
Ҳимоячи бу қишнинг ўзидаёқ "Сити"ни тарк этишга қарши эмас, аммо янги жамоа танлашда унинг турнирдаги амбицияларини инобатга олмоқда. Аке хизматига Англиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.