date

Заза Жанашия Кварацхелия билан рақобатлаша оладиган ёшлар бор деди

Заза Жанашия Кварацхелия билан рақобатлаша оладиган ёшлар бор деди

Грузия терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клубида ўйнаган Заза Жанашия ватандоши Хвича Кварацхелия ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда французнинг “ПСЖ” жамоаси сафида тўп сураётган футболчи Грузияда йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини фаолиятида бешинчи бор қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жанашия фикрича, Кварацхелия узоқ йиллар давомида мамлакатда етакчи бўлиб қолиши мумкин, бироқ унга муносиб рақобат кўрсатадиган авлод аллақачон етишиб келмоқда. У бу ёшлар ҳозироқ бўлмаса-да, яқин келажакда Кварацхелия билан курашишга қодирлигини таъкидлади.

Жорий йилда 24 ёшли Кварацхелия “ПСЖ” билан бир қатор совринларни ютди, улар орасида Қитъалараро кубок ва Чемпионлар лигаси ҳам бор. 2025/26 йилги мавсумда у 21 ўйинда 6 та гол уриб, 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Заза Жанашия Кварацхелия билан рақобатлаша оладиган ёшлар бор деди