Градиленко «Лацио» ва «Наполи» учрашувига тахмин билдирди

Италия А сериясининг 18-тури доирасида Римнинг «Лацио» жамоаси «Наполи»ни қабул қилади. Бўлажак баҳс бўйича ўз фикрини Москванинг «Спартак» собиқ футболчиси Дмитрий Градиленко айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, мезбонлар мағлуб бўлмайди, учрашувдаги умумий голлар сони эса 3,5 тадан кам бўлади. У «Наполи» сафарда вақти-вақти билан очко йўқотишини, сўнгги пайтларда эса «Лацио» неаполликлар учун ноқулай рақибга айланиб қолганини қайд этди.
«Лацио» – «Наполи» ўйини бугун, 4-январ куни Римдаги стадионда ўтказилади. Старт 16:30 да (Тошкент вақти билан) режалаштирилган.
Турнир жадвалида римликлар 9-ўринда бормоқда, «Наполи» эса 3-поғонадан жой олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг