date

Нойер «Бавария» билан шартнома борасида муддатни айтди

Нойер «Бавария» билан шартнома борасида муддатни айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер келажаги ҳақида гапирди ва шартномани узайтириш масаласида қачон якуний қарорга келишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар ижобий руҳда, бироқ дарвозабон яқин ойлар қандай кечишини кузатмоқчи. Нойер якуний қарорни март охири ёки апрел бошларида эълон қилишини билдирди.

Маълумот учун, Нойер 2011 йилда «Шалке»дан «Бавария»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Германия чемпионлари билан амалдаги битим 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у мюнхенликлар сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди ва 6 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер «Бавария» билан шартнома борасида муддатни айтди