date

Хорватия Гвардиолнинг жароҳатдан қайтиш муддатини айтди

Хорватия Гвардиолнинг жароҳатдан қайтиш муддатини айтди

"Манчестер Сити" ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол оғир жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. 23 ёшли футболчи АПЛдаги "Челси"га қарши учрашувда жароҳат олиб, мажбуран алмаштирилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кейинги тиббий текширувлар Гвардиолнинг болдир суяги сингани ва унга жарроҳлик амалиёти кераклигини кўрсатди.

Хорватия терма жамоаси тиббиёт бўлими раҳбари Томислав Влаховичнинг айтишича, футболчи ЖЧ-2026га қадар тикланиб улгуриши мумкин. Мутахассис беш ой атрофида суяк битиши эҳтимоли борлигини, бироқ гап фақат битишда эмас, балки майдонга қайтиб, тўлиқ футбол ўйнашга тайёр бўлишда эканини таъкидлади.

Влахович шунингдек, "Манчестер Сити"да Гвардиол билан энг кучли шифокорлар ва физиотерапевтлар ишлашини, клуб ҳам, терма жамоа ҳам ҳимоячининг имкони қадар тезроқ сафга қайтиши учун ҳаммасини қилишини билдирди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Хорватия терма жамоаси Англия, Панама ва Гана билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хорватия Гвардиолнинг жароҳатдан қайтиш муддатини айтди