Гари О’Нил Розеньордан кейин «Страсбург»ни бошқаради

Франция чемпионатида яна бир янги тайинлов: британиялик мутахассис Гари О’Нил «Страсбург» бош мураббийи этиб иш бошлади. Клуб матбуот хизмати 42 ёшли мураббийнинг келганини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
О’Нил Англия Премьер-лигасидаги фаолияти билан танилган — у аввал «Борнмут» ва «Вулверхэмптон»да ишлаган.
Янги бош мураббий жамоа билан илк машғулотини 8-январ, пайшанба куни ўтказади. Унинг «Страсбург»даги илк расмий ўйини эса 10-январ, шанба куни Франция кубоги доирасида бўлиб ўтади.
Ҳозирда «Страсбург» Лига 1 жадвалида 24 очко билан 7-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг