date

Рианчо: Захарянда «Реал Соседад»да ўрнашиб олиш имконияти бор

Рианчо: Захарянда «Реал Соседад»да ўрнашиб олиш имконияти бор

Испаниялик мураббий Раул Рианчо россиялик яримҳимоячи Арсен Захаряннинг «Реал Соседад»даги келажаги ҳақида фикр билдирди. Мутахассис футболчига Россияга қайтишга шошилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рианчонинг айтишича, Захарян Ла Лига шароитига аллақачон мослашиб бўлган, янги бош мураббий эса унга майдонда кўпроқ имконият бериши кутилмоқда. «У яхши футболчи ва «Соседад»да ўз ўрнини мустаҳкамлаб олиш учун ҳали ҳам имкониятлари бор», — дея унинг сўзларини келтиради Rusfootball.

Захарян 2023 йилда «Реал Соседад» сафини тўлдирган. Жорий мавсумда 22 ёшли яримҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 15 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Футболчининг Сан-Себастьян клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригча амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рианчо: Захарянда «Реал Соседад»да ўрнашиб олиш имконияти бор