Шевалье Сафонов билан рақобат ҳақида фикр билдирди

ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье Франция Суперкубогидаги ғалабадан кейин россиялик посбон Матвей Сафонов билан жамоа ичидаги рақобат мавзусига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевалье Footmercato нашрига берган изоҳида ПСЖга келгач энг яхши ўйинини ўтказганини айтди. Унинг таъкидлашича, айрим эпизодларда янада яхшироқ ҳаракат қилиш мумкин эди ва у бу устида ишлайди. Дарвозабон жамоага нима мақсадда келганини билишини, таслим бўлмаслигини ҳамда ҳар бир учрашувда максимал даражада ўзини кўрсатишга интилишини қўшимча қилди.
ПСЖ ва “Марсель” ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида парижликлар 4:1 ҳисобида устун келди, Шевалье эса икки зарбани қайтарди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг