Романо «Манчестер Юнайтед»нинг янги мураббийи бўйича маълумот берди

Машҳур инсайдер Фабритсио Романо «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Майкл Керрик билан музокара олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Романонинг айтишича, сўнгги 12 соат ичида томонлар келишув борасида сезиларли олдинга силжиган. 44 ёшли англиялик мутахассис ҳозирча «қизил иблислар» бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда, учрашув эса «жуда ижобий» руҳда ўтгани таъкидланди.
Бунгача инглиз ОАВ ҳам Керрикнинг тайинланиши яқинлашаётгани ҳақида хабар тарқатганди. Аввалроқ бу лавозим учун асосий фаворит сифатида Уле Гуннар Сулшер тилга олинган эди.
17-январ куни «МЮ» ўз майдонида «Манчестер Сити»га қарши шаҳар дербисини ўтказади. Жамоани ушбу баҳсга янги бош мураббий бошлаб чиқиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг