
Айни вақтда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" клуби собиқ ҳимоячиси Дани Алвес каталонияликлар раҳбарияти ҳақида салбий фикр билдирди, деб ёзади Уфф.уз сайти. Ҳимоячининг айтишича, "Барселона" раҳбариятининг инсонийлик сифатлари оқсайди.
"Мени яхши кўришлари ва жамоа сафида бўлишимни исташларини ёқтираман. Агарда яхши кўришмаса, кетаман.
"Барселона"дан кетишим мантиқан тўғри эди. Клуб раҳбарияти эса лафзи йўқ ва яхшиликни билмайдиган одамлар бўлиб чиқди", - дейди Алвес.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес 2008 йилдан 2016 йилга қадар "Барселона"да тўп сурган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар