date

Таре Манян "Милан" лойиҳасини ёқтириши ва қолишни хоҳлашини айтди

Таре Манян "Милан" лойиҳасини ёқтириши ва қолишни хоҳлашини айтди

"Милан"нинг спорт директори Игли Таре дарвозабон Майк Манян атрофидаги вазият юзасидан фикр билдирди. Аввалроқ хабар қилинганидек, франсуз посбони клуб билан янги шартнома имзолашга жуда яқин, бироқ ҳозирча бу келишув расман эълон қилинмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таренинг таъкидлашича, клуб ва Манян ўртасида муносабатлар жуда яхши: дарвозабон "Милан"нинг лойиҳасини маъқуллайди, жамоани севади ва қолишни истайди. "Охир-оқибат ҳаммаси мантиқан ҳал бўлади", деди у ва Манян клубнинг келажагида муҳим бўғин бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларини La Gazzetta Dello Sport келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Майк Манян 2021 йилдан буён "Милан" сафида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Таре Манян "Милан" лойиҳасини ёқтириши ва қолишни хоҳлашини айтди