16:10 / 21.02.2017
5 092

Корея бош мураббийи Ули Штилике: Ўзбекистонни бу сафар ҳам мағлубиятга учратмоқчимиз

Корея бош мураббийи Ули Штилике: Ўзбекистонни бу сафар ҳам мағлубиятга учратмоқчимиз

Куни кеча Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Европада ўтказган икки ойлик таътилдан сўнг Сеул шаҳрига қайтиб келди.

Уни халқаро "Инчхон" аэропортида маҳаллий журналистлар қуршаб олишди, бироз ўтиб эса мураббий саволларга жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея термаси 23 март куни Хитойга қарши сафар ўйинини ўтказади.

"Биз ҳамиша ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўзбекистон билан бўладиган сўнгги ўйингача ЖЧ-2018 масаласини ҳал қиламиз. Умуман, биз олдимиздаги барча бешта ўйиннинг ҳаммасини ютмоқчимиз, шу жумладан сўнгисини ҳам.

Акс ҳолда Жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи очиқлигича қолиб кетади. Олдимизда қатъий график бор, унга амал қилишимиз шарт.

Мен қўлостимдаги футболчиларга ишонаман ва уларга умид кўзи билан қарайман. Хитойга қарши ўйинга тўхталсам: Липпи келгач, Чин юрти вакиллари янаям тезкор ўйин намойиш этадиган бўлишган.

Улар бизга босим ўтказишлари аниқ. Ўйин қийин бўлади. Аммо, мен муарббийлар штабида иш бошлаган Ча Ду Ри ва Сёл Ки Хёнгларга ишонаман.

Жанубий Корея термаси керакли натижаларга эришади", - дейди Штилике.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Корея бош мураббийи Ули Штилике: Ўзбекистонни бу сафар ҳам мағлубиятга учратмоқчимиз