Монако Гаврга қарши ўйин олдидан огоҳлантирди

Монако ҳужумчиси Фоларин Балогун Лига 1нинг 19-турида Гаврга қарши баҳс олдидан жамоа кайфияти ва мақсади ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Форварднинг таъкидлашича, монаколиклар бугунги рақибни ҳурмат қилади, бироқ сафарда фақат ғалаба ва уч очко учун майдонга тушмоқчи.
Балогун Гаврни жисмонан кучли, курашчан жамоа сифатида баҳолади ва Реалга қарши ўйин ортидан ортиқча ўйга берилиш фойда бермаслигини айтди: «Бу жуда қийин учрашув бўлади. Биз ўтган ўйин — Реал билан баҳс ҳақида ўйлаб ўтириб қолишимиз мумкин, лекин бу бизга ёрдам бермайди», — деди у клуб матбуот хизматига.
Ҳафта ўртасида Монако Чемпионлар лигасида Мадриднинг Реал клубига 1:6 ҳисобида йирик мағлуб бўлганди.
18 турдан сўнг Монако 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Гавр — Монако учрашуви 24-январ куни рақиб майдонида бўлиб ўтади ва 23:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!