date

Флик «Барселона»нинг суст илк тайми учун баҳона қилмади

Флик «Барселона»нинг суст илк тайми учун баҳона қилмади

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лигада «Реал Овьедо»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жамоа кутилгандек ўйнай олмаганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар чемпионат аутсайдери устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди, бироқ учала гол ҳам танаффусдан кейин урилди.

«Биринчи бўлимдаги омадсиз ўйин учун оқланмоқчи эмасман, лекин биз тўхтовсиз майдонга тушяпмиз. Саудия Арабистонидаги ҳафта, ҳар уч кунда бир ўйин, Прагада совуқ... буларнинг ҳаммаси таъсир қилади», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Учрашувда Дани Олмо, Рафинья Диас ва Ламин Ямал гол муаллифига айланди. «Барселона» турнир жадвалида яна пешқадамликни қайтариб олди ва Мадриднинг «Реал» клубидан бир очко олдинга чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона»нинг суст илк тайми учун баҳона қилмади