«Ливерпул» Хаби Алонсо борасида ҳозирча шошилмаяпти

Хаби Алонсо «Ливерпул»да Арне Слот ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Мерсисайд клуби нидерландиялик мутахассис бошқарувидаги иккинчи мавсумда ҳамон барқарор ўйинини топа олаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда «Борнмут»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлингач, матбуотда Слотнинг келажаги яна муҳокама марказига қайтди. Бу фонни кучайтирган яна бир ҳолат — икки ҳафта аввал Алонсо «Реал» (Мадрид)дан бўшатилгани ва у яна ишга қайтишга тайёр экани.
Бироқ инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, «Ливерпул» ҳозирча испаниялик мураббий ёки унинг агентлари билан расмий алоқага чиққанича йўқ.
«Менда “Ливерпул”нинг Алонсо агентлари билан расмий контакти ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Хаби имкони борича тезроқ қайтишни хоҳлаяпти. “Ливерпул” уни аввал ҳам кўриб чиққан ва ҳозир ҳам юқори баҳолайди. Агар клуб ўзгариш қилишга қарор қилса, у номзод бўлиши мумкин, аммо ҳозирча бундай қадам ҳақида менда тасдиқланган янгилик йўқ», — деди Романо.
Арне Слот жамоаси чоршанба куни Чемпионлар лигасида «Қорабоғ»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!