date

Эдуард Мор ҳозирнинг ўзида «Олтин тўп»ни Педрига берарди

Эдуард Мор ҳозирнинг ўзида «Олтин тўп»ни Педрига берарди

Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор ҳозирги пайтда «Олтин тўп»га ким энг муносиб эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри каталонияликлар ўйинида ҳал қилувчи роль ўйнаяпти ва жамоа натижаси кўп жиҳатдан айнан унга боғлиқ.

«У майдонда бўлса — бу бутунлай бошқа ўйин. Айни пайтда у дунёнинг энг яхши футболчиси. Ҳозирнинг ўзида мен «Олтин тўп»ни унга берган бўлардим, чунки ўйинга таъсири жуда катта», — деди Мор «Match TV» эфирида.

Мор Педридан кейинги ўринларга Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални қўйди, бироқ якунда 23 ёшли испан футболчисини биринчи ўринга лойиқ кўрди.

2025/2026 йилги мавсумда Педри 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозир у жароҳат сабаб сафдан чиққан, қайтиши март ойи бошидан олдин кутилмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдуард Мор ҳозирнинг ўзида «Олтин тўп»ни Педрига берарди