date

«Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазил билан нишонга олди

«Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазил билан нишонга олди

Германиянинг «Аугсбург» клуби Мюнхеннинг «Бавария»сини мағлуб этиб, рақибига мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этди. Бу натижа «Аугсбург» мухлислари учун айни муддао бўлди, чунки учрашувда Гарри Кейн кутилган даражада ўйнай олмади ва майдонда унчалик сезилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу боис инглиз ҳужумчиси «Аугсбург» ишқибозлари орасида енгилгина, безарар киноялар марказига айланди. Хусусан, клуб мухлислари чатларидан бирида шундай суҳбат бўлиб ўтди.

«Қачон келасиз?» — деб дўстидан сўради мухлислардан бири.

«Билмайман, ўзимни дарвоза олдидаги ўша йигитдек ҳис қиляпман — умуман йўқман», — дея жавоб қайтарилди ва хабарга Кейннинг сурати илова қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазил билан нишонга олди