date

Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг янги президенти сайланди

Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг янги президенти сайланди

Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси доирасида ташкилот президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди. Натижада ушбу лавозимга Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раисига биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Жаван бин Ҳамад Ал Тани сайланди.

У ягона номзод сифатида кўрсатилди ва делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Сайлов якунлари муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаван бин Ҳамад Ал Тани ни табриклаб, Осиё мамлакатларида олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Бугун Тошкентда бошланган 46-Бош ассамблеянинг илк қисми ташкилий масалалар ва Осиё спортининг кейинги тараққиётини белгилавчи асосий қарорларга бағишланди. Йиғилишни ООКнинг вақтинча президенти кириш сўзи билан очди, иштирокчиларга Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг видеомурожаати ҳам намойиш этилди.

Шунингдек, сессия аввалида OCA Merit Award (“ООК олдидаги хизматлари учун”) мукофоти топширилди. Асосий қарорлардан бири сифатида Осиё ўсмирлар ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар билан шартномалар имзоланди: 2029 йилги ўйинлар пойтахти сифатида Тошкент расман тасдиқланди, 2031 йилги мусобақалар эса Пномпендда ўтказилади. Шартномалар Тошкентда имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг янги президенти сайланди