date

Унаи Эмери «Астон Вилла» чемпионлиги ҳақида фикр билдирди

Унаи Эмери «Астон Вилла» чемпионлиги ҳақида фикр билдирди

Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери сафардa «Ньюкасл» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис чемпионлик имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, мақсадга етиш учун ҳар куни тинмай меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлади. «Чемпионликми? Бунга эришиш учун ҳар куни ишлаш керак. Барқарор ўйнасак, катта натижаларга эришиш мумкин. Балки 35-турдан кейин бу саволга аниқроқ жавоб бера оларман», — дея Эмерининг сўзларини келтиради Tribal Football.

23 турдан сўнг «Астон Вилла» 46 очко жамғарган ва турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Эмери шогирдлари пешқадам «Арсенал»дан тўрт очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Унаи Эмери «Астон Вилла» чемпионлиги ҳақида фикр билдирди