date

Карьяка Карпиннинг «Реал Сосьедад»ни бошқариш эҳтимолини баҳолади

Карьяка Карпиннинг «Реал Сосьедад»ни бошқариш эҳтимолини баҳолади

Самаранинг «Крилья Советов» клубида тўп сурган собиқ футболчи Андрей Карьяка россиялик мутахассис Валерий Карпиннинг «Реал Сосьедад» бош мураббийлигига келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карьяканинг айтишича, бундай вариантни истисно қилиб бўлмайди: Карпин аввал ҳам хорижда ишлаган. Агар «Реал Сосьедад» раҳбарияти у билан музокара қилишни хоҳласа, бемалол гаплашиши мумкин, якуний қарорни эса Карпиннинг ўзи қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Карпин футболчи сифатида Сан-Себастьян жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ҳозирда 56 ёшли мураббий Россия миллий терма жамоасини бошқармоқда.

Шунингдек, «Реал Сосьедад» сафида россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян ҳам тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карьяка Карпиннинг «Реал Сосьедад»ни бошқариш эҳтимолини баҳолади