date

Фер Лопес АПЛдаги олти ойдан сўнг «Селта»га қайтди

Фер Лопес АПЛдаги олти ойдан сўнг «Селта»га қайтди

21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Фер Лопес «Вулверҳэмптон»ни тарк этиб, Галисияга қайтди. Футболчи мавсум охиригача ижара асосида яна «Селта» сафида тўп суради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лопес Мадридда туғилган бўлса-да, профессионал фаолиятидаги асосий шаклланиш жараёнини айнан «Селта»да ўтказган ва биринчи жамоагача кўтарилганди. 2025 йил ёзида у «Вулверҳэмптон»га ўтган, «бўрилар» ярим ҳимоячи учун 23 млн евро тўлаган.

Бироқ Англияда, АПЛ аутсайдери сафида Лопес ўзини кўрсата олмади: у кетган етакчиларнинг ўрнини боса олмади. Ёш футболчи барча мусобақаларда 12 та расмий ўйинда майдонга тушиб, атиги битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Селта» эса жорий ЛаЛига мавсумида еврокубоклар йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Галисияликлар ҳозирча 7-ўринда, ҳисобида 32 очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фер Лопес АПЛдаги олти ойдан сўнг «Селта»га қайтди