date

Матета Англияда бошқа клубга ўтиши мумкин

Матета Англияда бошқа клубга ўтиши мумкин

«Кристал Пелас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Англия Премьер-лигасининг яна бир жамоаси диққат марказига тушди. Sky Sports хабарига кўра, француз футболчисини «Ноттингем Форест» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ ОАВ Матетага Бирмингемнинг «Астон Вилла»си ва Турин «Ювентус»и ҳам қизиқиш билдирганини ёзганди. Бироқ «бургутлар» қўйган молиявий талаблар бошқа клубларни ортга қайтаргани таъкидланади.

Transfermarkt портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Матетанинг «Кристал Пелас» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Матета 33 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Матета Англияда бошқа клубга ўтиши мумкин