date

Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга агент жавоб берди

Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга агент жавоб берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузьмичёв футболчининг келажаги борасидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг аҳволи яхши ва клуб унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда майдонга тушмаганига сабаб — микрояроҳат бўлган. Ҳозир у тикланган ва Кузьмичёв фикрича, кейинги ўйинда Жикия яна таркибда бўлиши мумкин.

Бундан аввал турк матбуотида «Спартак»нинг собиқ сардори билан клуб хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия жорий мавсум Туркия чемпионатида 12 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди. Унинг «Антальяспор» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга агент жавоб берди