«Атлетико» «Бавария»дан Горецкага трансферни тезлаштирмоқда

Диего Симеоне жамоасида таркиб муаммолари кучайган бир пайтда, «Атлетико» қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида фаол ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, мадридликлар «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецкани олиб келиш бўйича музокараларни жадаллаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Горецканинг Мюнхен клуби билан шартномаси ёзгача амал қилади, шу боис мавсум якунида у эркин агентга айланиши мумкин. «Бавария» футболчини ҳозирча 20 миллион евро га баҳоламоқда, аммо «Атлетико» муддати тугаётган келишувни инобатга олиб, бу нархни ошириб юборилган деб ҳисобламоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Леон Горецка 28 та расмий учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг