«Барселона» Ферран Торреснинг ҳолати ҳақида маълумот берди

«Барселона» ҳужумчи Ферран Торреснинг жисмоний ҳолати юзасидан расмий баёнот эълон қилди. Клуб хабарига кўра, футболчи Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» Ферран тиббий рухсат олганини ва «Копенгаген»га қарши учрашув қайдномасига киритилганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта охирида Торрес Испания чемпионатида «Реал Овьедо»га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Ўша ўйинда «Барселона» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Аввалроқ каталонияликлар «Копенгаген»га қарши учрашув учун рўйхатни ҳам эълон қилган. «Камп Ноу»даги баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг