«Реал Сосьедад» бош мураббийи январ ойининг энг яхшиси бўлди

Испания Ла Лигаси январ ойининг энг яхши мураббийи номини эълон қилди. Ушбу мукофот «Реал Сосьедад» бош мураббийи Пеллегрино Матараццога насиб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Январ давомида «Реал Сосьедад» чемпионат доирасида тўртта учрашув ўтказди: «Атлетико» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди, кейин эса «Хетафе» (2:1), «Барселона» (2:1) ва «Селта» (3:1) устидан ғалаба қозонди.
Ҳозирда Сан-Себастьян клуби Ла Лига жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 1 февраль куни сафарда «Атлетик»ка қарши ўтказади.
Матараццо «Реал Сосьедад»ни декабрь ойида қабул қилиб олганди. Аввалроқ матбуотда мутахассис Арсен Захарянни таркиб учун маъқулламаган, деган гап-сўзлар тарқалган эди, бироқ клуб бу миш-мишларни рад этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!