date

«Спортинг» мураббийи Боржйес «Атлетик»ка қарши кучини кўрсатмоқчи

«Спортинг» мураббийи Боржйес «Атлетик»ка қарши кучини кўрсатмоқчи

Лиссабоннинг «Спортинг» жамоаси бош мураббийи Руи Боржйес ЕЧЛ доирасида «Атлетик» Бильбао билан бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Умумий босқичнинг сўнгги тури 28 январ куни, 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Боржйеснинг таъкидлашича, «Спортинг» кучли рақибга қарши ўз имкониятини синаб кўради ва энг яхши саккизликка кириш учун бор кучини ишга солади. «Катта амбиция билан ўйнаймиз. Ҳатто бизни ортга сиқиб қўйишса ҳам, ўз даражамизни кўрсатишни хоҳлаймиз», — дея мураббий сўзларини УЕФА сайти келтирди.

Мутахассис, «Атлетик» Испания чемпионатида ҳозирча барқарор натижа кўрсата олмаётган бўлса-да, таркибида турли миллий терма жамоаларда тўп сурадиган юқори савияли футболчилар жамланганини ҳам қайд этди.

Турнир жадвалида «Спортинг» 13 очко билан 10-ўринда бормоқда. «Атлетик» Бильбао эса 8 очко жамғарган ҳолда 23-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Спортинг» мураббийи Боржйес «Атлетик»ка қарши кучини кўрсатмоқчи