Роналду иштирокисиз ғалабани олов ва қарсак билан кутиб олди

“Ал-Наср” Криштиану Роналдусиз ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичидаги бешинчи ўйинида Тожикистонда “Истиклол”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Саудия клуби гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди. Роналду жамоасининг муваффақиятини ижтимоий тармоқларда олов ва қарсак эможилари билан кутиб олди. 40 ёшли ҳужумчининг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, “Ал-Наср” ўз етакчисиз ҳам ишончли натижа қайд этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда “Истиклол” 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада “Ал-Наср” гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг плей-оффга биринчи ўрин билан чиққані ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсак қўшди.
40 ёшли ҳужумчининг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…