date

«Барселона» Чемпионлар лигасида навбатдаги антирекордини янгилади

«Барселона» Чемпионлар лигасида навбатдаги антирекордини янгилади

Чемпионлар лигаси доирасидаги сафар ўйинида «Копенгаген» «Барселона» дарвозасини жуда эрта ишғол қилди. Учрашувнинг 4-дақиқасида 17 ёшли ҳужумчи Виктор Дадасан «кўк-анорранглилар»ни ранжитиб, ҳисобни очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу гол каталонияликлар учун ёқимсиз статистикани яна бир бор тасдиқлади: «Барселона» Чемпионлар лигасида кетма-кет гол ўтказиб юборган ўйинлар сони бўйича ўз антирекордини янгилаб, серияни 11 та баҳсга етказди. Муваффақиятсиз давр ўтган мавсумнинг чорак финал босқичидаёқ бошланган эди.

Агар Ханс-Дитер Флик жамоаси мағлуб бўлса, «Барселона» жорий Чемпионлар лигаси мавсумида 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл ола олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Чемпионлар лигасида навбатдаги антирекордини янгилади