Касадо «Копенгаген» билан ўйин бироз мураккаб кечганини айтди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо Европа Чемпионлар лигасида «Копенгаген»га қарши ўтган учрашувдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-тур баҳсида каталонияликлар рақибини 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Касадонинг сўзларига кўра, «Копенгаген»га қарши ўйин кутилганидан қийинроқ ўтган ва жамоани бироз хавотирга ҳам солган. Шунга қарамай, энг муҳими — уч очко қўлга киритилгани ва илк саккизликда маррага етиб борилгани. У қўшимча плей-офф раундидан қочиш тиғиз тақвим шароитида жамоага катта енгиллик беришини таъкидлади.
8 тур якунларига кўра, «Барселона» турнир жадвалида 16 очко билан 5-ўринни эгаллади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг