date

Миятович «Реал»га ҳозир айнан лидер футболчи етишмайди, деди

Миятович «Реал»га ҳозир айнан лидер футболчи етишмайди, деди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович «қироллик» жамоасининг бугунги таркибида ҳақиқий етакчи футболчи кўринмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унга кўра, «Реал»га жамоани ортдан эргаштирадиган характерли лидер зарур. Миятович ҳозирги таркибда Херро, Рамос, Модрич ёки Бензема каби етакчига ўхшаш футболчи йўқлигини айтди. Мбаппе масаласида эса: «Килиан зўр футболчи, кўп гол уради, аммо у лидер эмас. Ҳозир майдонда иш юришмай қолса, жамоадошларига талаб қўя оладиган, керак бўлса уларни “силкитиб” юборaдиган футболчи йўқ», — дея Diario Sport нашри собиқ ўйинчининг сўзларини келтирди.

«Реал» сўнгги учрашувида сафарда Лиссабоннинг «Бенфика» клубига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан кейин мадридликлар топ-8дан тушиб кетди ва Европа Чемпионлар лигасида плей-офф йўлланмаси учун саралаш босқичида ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Миятович «Реал»га ҳозир айнан лидер футболчи етишмайди, деди