date

«Брест» «Лорьян»нинг омадли сериясига чек қўйди

«Брест» «Лорьян»нинг омадли сериясига чек қўйди

Франция Лига 1нинг 21-турида «Брест» ўз майдонида формага кириб олган «Лорьян»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Реми Ласкари ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, бироқ жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

Иккинчи тайм бошида Ласкари ўз хатосини тўғрилади: 50-дақиқада у рикошет ёрдамида гол уриб, «Брест»ни олдинга олиб чиқди. Кейинроқ мезбонлар қарши ҳужумда яна бир бор рақибни жазолади — 77-дақиқада Людовик Ажорқ ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ушбу натижадан сўнг «Лорьян» турнир жадвалида 9-ўринда қолди, «Брест» эса 12-поғонага жойлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Брест» «Лорьян»нинг омадли сериясига чек қўйди