Эндрик гол ура олмади, аммо майдондон четлатилди

"Лион" ҳужумчиси Эндрик Лига 1 доирасида "Нант"га қарши баҳсда қизил карточка олиб, учрашувни муддатидан аввал якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли бразилиялик футболист 2-дақиқадаёқ огоҳлантирилган эди. 61-дақиқада эса ҳакам унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Бу сафар Эндрик гол уришда ҳам, ассист қайд этишда ҳам ўз ҳиссасини қўша олмади.
Эндрик "Лион" сафидаги дастлабки беш ўйинда барча мусобақаларда 5 та гол уриб, 1 та голли узатма берганди. Ёш форвард январ бошида Мадриднинг "Реал" клубидан ижара асосида француз жамоасига қўшилган.
Агар "Лион" ғалаба қозонса, "Марсел"ни ортда қолдириб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилади. Кейинги турда эса Паулу Фонсека бошчилигидаги жамоани "Нитса"га қарши учрашув кутиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!