«Реал Сосьедад» «Эльче»ни ишончли тарзда мағлуб этди

Шанба куни яхши формага кириб олган «Реал Сосьедад» ўз майдонида узоқ вақтдан бери ғалабани нишонлай олмаётган «Эльче»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар тезкор қарши ҳужум якунида ҳисобни очди: Гонсалу Гуэдеш узатмасидан сўнг Лука Сучич аниқ зарба йўллади. Биринчи бўлим охирларида голлар алмашди: аввал Микел Оярзабал узоқдан чиройли зарба билан фарқни оширди, орадан кўп ўтмай Андре Силва «Эльче»нинг жавоб тўпини киритди — 2:1.
Иккинчи бўлим бошида Силва яна хавфли вазият яратди, бироқ дарвозабон жамоасини қутқарди. Шундан кейин Пабло Марин ажойиб пасдан кейин гол урди, аммо узатмани берган Игор Субельдия офсайдда бўлгани сабабли гол бекор қилинди. Ўйин якунига яқин Орри Оскарссон жарима майдонида имкониятдан фойдалана олмади, бироқ 89-дақиқада Жон Горротксатегидан келган пасни голга айлантириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Арсен Захарян жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Ушбу ғалабадан сўнг «Реал Сосьедад» турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди, «Эльче» эса 13-поғонани бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!