ПСЖ Луис Энрикенинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

Парижнинг ПСЖ клуби бош мураббий Луис Энрикенинг ишидан мамнун ва унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда L'Equipe. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар музокараларни бошлаб юборган ва ҳамкорликни 2030 йилнинг ўрталаригча узайтириш вариантини муҳокама қилмоқда. Энрикенинг амалдаги келишуви эса 2026/2027 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Энрике бошчилигидаги парижликлар клублар тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди.
Ҳозирда ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида 48 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Навбатдаги учрашувда Энрике шогирдлари ўз майдонида «Марсель»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг