«Реал» ёзги трансферда Витинияни асосий нишонга олди

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферда «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинияга қизиқишини оширмоқда. У, журналист Хосе Феликс Диаснинг хабарига кўра, «Реал»нинг асосий мақсадига айланган. Витиния 2022 йилда «Порту»дан 41 миллион эвро эвазига «ПСЖ»га ўтган ва унинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Жорий мавсумда у 31 ўйинда 6 гол уриб, 10 та голли узатма берган.
Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинияга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хосе Феликс Диас хабарига кўра, португалиялик футболчи «қаймоқранглилар» учун ёзги трансфер ойнасидаги энг асосий мақсадга айланган. Клуб Витинияни таркибга қўшиб олиш учун бор имкониятларини ишга солмоқчи.
Витиния 2022 йилда «Порту»дан «ПСЖ»га 41 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 10 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Витиниянинг қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда.






























Изоҳлар 0
…