date

ПСЖ Сафоновнинг машғулотлардаги ишидан мамнун экан

ПСЖ Сафоновнинг машғулотлардаги ишидан мамнун экан

Le Parisien нашри журналисти Бенжамен Куарез россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, ҳозирча Сафонов билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар бошланмаган. Шунга қарамай, клуб Матвейнинг кундалик машғулотлардаги меҳнати ва майдондаги ўйинидан жуда мамнун.

Аввалроқ ОАВ Сафонов ПСЖ таркибидаги энг кам маош оладиган футболчи экани ҳақида хабар тарқатганди.

Жорий мавсумда 26 ёшли дарвозабон барча мусобақаларда ПСЖ сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Сафоновнинг машғулотлардаги ишидан мамнун экан